Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

25 март, душанба куни Евро—2020 саралаш босқичида Франция терма жамоаси Исландия термасини йирик ҳисобда мағлуб этди (4:0).

Фото: Twitter/@УЕФАEURО

Фото: Twitter/@УЕФАEURО

Мазкур ўйинда французлар ҳужумчиси Килиан Мбаппе 2 та голга ассистентлик қилиб, 1 та гол урди.

Squawka хабарига кўра, 20 ёшли футболчи клуб ҳамда терма жамоа таркибидаги ўйинларда ҳар 83,5 дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилмоқда ёки голли пас бермоқда.

Килиан профессионал фаолияти давомида жами 169 та беллашувда майдонга тушиб, 91 та гол урди ва 48 та голли узатма беришга эришди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мбаппе Франция терма жамоаси сафида 30 та ўйинда майдонга тушган энг ёш футболчи бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
Марказий банк раисининг крипто-активлар бўйича маълумоти рад этилди