Қозоғистон пойтахти Нур-Султонда автобуслар тўқнашуви оқибатида жабрланганлар сони 36 кишига етди, деб ёзади «Газета.ru».
Ҳалок бўлган 66 ёшли ҳайдовчининг саломатлиги билан боғлиқ муаммолар бўлмагани айтилмоқда, у тиббий кўрикдан ўтган. Транспорт воситаси кўздан кечирилганида ҳам ҳеч қандай камчиликлар аниқланмаган.
Аввалроқ йўналишли автобус ҳайдовчиси ҳаракат тезлигини ҳисобга олмасдан ва бошқарувни эплолмасдан, олдинда турган автобусга бориб урилгани хабар берилган эди. Натижада ҳайдовчи ва унинг автобусидаги йўловчилардан бири воқеа жойида ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)