26 март куни Саудия Арабистони ҳукумати АҚШнинг Исроилнинг Голан тепалигига нисбатан суверенитетини тан олишига эътироз билдирди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.
«Бўлиб ўтган ҳодиса фактларни ўзгартирмайди», — дейилади баёнотда.
Унда таъкидланишича, Голан тепалиги тегишли халқаро қарорларга кўра Суриянинг ишғол этилган араб давлати ҳисобланади.
«Бу Яқин Шарқдаги тинч жараёнга ҳамда минтақадаги хавфсизлик ва барқарорликка салбий таъсир кўрсатади», — деб таъкидлаган ар-Риёд ва АҚШ БМТ Низоми ва халқаро қонунларга зид иш қилаётганини қўшимча қилган.
Мавзуга доир: АҚШ Голан тепалигини Исроил ҳудуди деб тан олди
Изоҳ (0)