ЎзА Дубай марказида инновацион услубда қурилган 3D офис суратларини тақдим этди.
Маълум бўлишича, ушбу офис 2016 йилда барпо этилган бўлиб, 3D-принтерда чоп этилган дунёдаги илк бино саналади. Унинг майдони 250 квадрат метрга тенг.
Ёйсимон шаклдаги офис 17 кунда қуриб битказилган бўлиб, унинг бунёд этилиши 140 минг долларга тушган.
Бино қурилишида 20 фут (6 метр) баландлик, 120 фут узунлик (37 метр) ҳамда 40 фут (12 метр) кенгликка эга 3D-принтердан ҳамда АҚШ ва БААдан қурилиш материалларидан фойдаланилган.
Қурилиш ишларида 19 киши қатнашган: бир киши принтер ишини назорат қилган, саккиз киши чоп этилган маҳсулотларни йиққан, қолганлар эса коммуникация ишлари билан шуғулланган.
Изоҳ (0)