2019 йилнинг 22 март куни соат 06:02 да Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар Боғишамол махалласи Гулистон кўчасида жойлашган икки қаватли оилавий ётоқхонанинг 12-хонадонида ёнғин юз берган, дея хабар беради Сирдарё вилояти ИИБ ЁХБ матбуот хизмати.
Маълум бўлишича, ушбу хонаданда яшовчи фуқаро О.Ибрагимованинг яшаш уй ичидаги тахминан 7—8 та кўрпа-тўшак, 1 та диван, 1 та гилам ва 6 квадрат метр пол қисми ёнган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин зарари аниқланмоқда. Уйнинг 25 метр квадрат майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.
Ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида мазкур уйда доимий равишда ҳеч ким яшамаслиги ва охириги маротаба уй эгасининг қизи тахминан 10 кун олдин ҳабар олиб кетганлиги аниқланган. Ёнғиннинг сабаби қасддан ўт қўйиш оқибатида содир қилинган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
Жорий йилнинг шу кунига қадар вилоят ҳудудида 77 та ёнғин содир бўлган.
Изоҳ (0)