АҚШнинг Техас штатида Zero лақабли лабрадор зотли ит ўз ҳаёти эвазига уч кишининг умрини сақлаб қолди, деб хабар берди Forum Daily.
Ит Лора Мартинес исмли аёлнинг уйида ўтказилаётган туғилган кунда ўқ узувчи шахсга ташланди. Мартинес ва унинг икки фарзанди оёғидан жароҳатланди. Лабрадор ҳам жароҳатланди ва кейинроқ ҳалок бўлди.
«Мен аминманки, агар Zero уйимизга бостириб кирган кишига ташланмаганида у бизни отиб ўлдирарди», — дейди Мартинес.
Ҳужум қилган кишининг исми Хавиан Канстанеда. У 16 ёшда. У оиланинг дўсти эди. Йигит шунингдек аввалроқ содир этилган Мартинес уйидаги ўғриликда алоқадорликда ҳам гумонланмоқда.
Ўғриликдан сўнг Мартинес оиласи Канстанеданинг ота-онаси билан гаплашди ва ўзларининг гумонини айтди.
Бир неча кундан сўнг Канстанеда туғилган кун муносабати билан ташкил этилган байрамга келди ва ўқ узишга айланган даражадаги жанжал юзага келди.
«Итим Хавианга ташланди. У Zero’га ўқ узди. Zero йиқилди. Хавиан яна уч марта отди. Бу сафар ўқ Валерига тегди. Zero яна Хавианга ташланди, у эса Zero’га қарата яна икки марта ўқ узди. Zero йиқилгунича Хавиан яна 5 марта ўқ узишга улгурди. Ўқлардан бири менинг оёғимга тегди», — дейди Мартинес.
Изоҳ (0)