Ўзбекистонда илк бор ўтказилган U-19 волейбол бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Тошкентда 24 июль куни старт олган ва дунёнинг энг кучли жамоаларини бир майдонга тўплаган йигитлар ўртасидаги кичик мундиалда Франция чемпионликни қўлга киритди.

Франция мусобақанинг финал учрашувида амалдаги чемпион сифатида иштирок этиб, Польшани 3:1 ҳисобида мағлуб этди ва яна бир бор жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритди. Бронза медали учун кечган муросасиз баҳсда эса Испания терма жамоаси Эрон устидан 3:2 ҳисобида зафар қучди.







Ўзбекистон U-19 волейбол терма жамоаси ҳам мусобақада муносиб иштирок этди. Гуруҳ босқичида икки ғалаба ва уч мағлубият қайд этган жамоа плей-офф босқичига йўлланма олди. 1/8 финалда ўзбекистонлик спортчилар Италия термасига қарши баҳс олиб бориб, 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Натижада Ўзбекистон мусобақани 14-ўрин билан якунлади.
Изоҳ (0)