• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Нигерияда 50 дан ортиқ одам ўғирлаб кетилди

    Нигериянинг Замфара штатида қуролланган шахслар томонидан 50 дан ортиқ одам ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда БМТ маълумотларига таяниб, The Guardian хабар берди.

    Foto: Al Jazeera
    Фото: Al Jazeera

    Таъкидланишича, 1 август куни Замфара штатининг Сабон Гарин Дамри қишлоғига қуролли шахслар ҳужум қилган. Уларнинг катта миқдорда товон ундириш мақсадида бу ишга қўл ургани тахмин қилинмоқда. Штат полицияси ушбу ҳолат бўйича ҳали изоҳ бермаган.

    Нигерияда қуролли саҳхслар тажовузи дастлаб чорвадор ва деҳқонлар ўртасидаги сув ва ер ресурслари талашуви фонида бошланган бўлса-да, бугунга келиб бу муаммо кенг кўламли уюшган жиноятчилик даражасига етган. Айниқса, давлат назорати заиф бўлган қишлоқ ҳудудларидаги аҳоли доимий таҳдид остида қолмоқда.

    Мутахассислар фикрича, Замфара штатида оммавий одам ўғирлаш ҳолатларининг кўпаяётгани ушбу жиноятчиларнинг стратегиясида жиддий ўзгариш юз берганини англатади. Июль ойида ҳам худди шу каби ҳодиса юз берган. Ўшанда гаровдагиларнинг оила аъзолари жиноятчиларга 33 700 АҚШ доллари миқдорида товон ҳам тўлаган. Шунга қарамай, февраль ойида гаровга олинган 33 киши ўлдирилгани маълум қилинган. Уларнинг орасида 3 нафар гўдак ҳам асирликда ҳалок бўлган.

    2011 йилдан буён, минтақада қурол савдоси кучайиб, Саҳел ҳудудида беқарорлик кучайгани ортидан Нигериянинг шимоли-ғарбида қуролли гуруҳлар фаолияти авж олган. Бу гуруҳлар чорва моллари ва одам ўғирлаш ҳамда ноқонуний солиқ йиғиш орқали катта даромад топмоқда.

    Сўнгги йилларда бу зўравонликлар шимоли-ғарбдан шимолий-марказий ҳудудларга ҳам тарқалмоқда. Икки ҳафта олдин Нигер штатида ўтказилган ҳарбий амалиёт давомида ҳукумат армияси 95 нафар қуролланган шахсни йўқ қилганди. Бироқ ҳарбийлар ресурс етишмовчилиги ва ортиқча юклама остида ишлашга мажбур бўлмоқда.

    Молиявий манфаат излаётган қуролли шахслар эндиликда Нигериянинг шимоли-шарқида 16 йилдан бери фаолият юритаётган экстремистик гуруҳлар билан ҳам ҳамкорлик қилмоқда. Жумладан, сўнгги ойларда мамлакатнинг шимоли-ғарбий ҳудудларда “Лакурава” номли янги гуруҳнинг пайдо бўлиши вазиятни янада оғирлаштирган.

    Нигерия — Ғарбий Африкада жойлашган давлат. Пойтахти Абужа, аҳолиси 2024 йил ҳолатига кўра, 230 миллионни ташкил этади. Мамлакат бой табиий ресурслари, маданий хилма-хиллиги ва иқтисодий салоҳияти билан машҳур. Бироқ ҳудудда хавфсизлик муаммолари ва ижтимоий инқирозлар авж олган.

    4 август, 10:57   Изоҳ (0)   645
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Нигерия#одам ўғирланди#одам ўғирлаш#қуролии шахслар#товон пули#ҳужум

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрдўғон уруш бошланганидан буён илк бор Украинага боради

    Дунё | 4 август, 14:02

    Хуррам, Ниҳон, Сейран: Турк актрисаларига оламшумул машҳурлик келтирган роллар

    Кино | 4 август, 13:53

    Хитой АҚШнинг рус ва форс нефтидан воз кечиш талабини рад этди

    Дунё | 4 август, 13:45

    Жанубий Корея КХДР чегарасига қаратилган карнайларини олиб ташламоқда

    Дунё | 4 август, 13:25

    Ўзбекистонда давлат органлари ҳудудларидан мавсумий савдо, кафе учун фойдаланиш мумкин бўлади

    Ўзбекистон | 4 август, 13:10

    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битт...

    Реклама | 4 август, 12:00

    Мессининг соғлиғи ҳақида маълумот берилди

    Спорт | 4 август, 12:50

    “Тошкентга қайтишдан хурсандман”. Женнифер Лопес кутилаётган концерти, фарзандлари ва ушалмаган орзулари ҳақида

    Мусиқа | 4 август, 12:40

    Франция фаластинлик талаба сабабли ғазоликларни эвакуация қилишни тўхтатди

    Дунё | 4 август, 12:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.