Таиландда Камбоджа билан бўлган жангларни суратга олган россиялик блогер Тимур Збарский ушланди. Бу ҳақда “РБК” хабар берди.

Маълум қилинишича, блогер Камбоджа билан чегарадаги жанг ҳаракатларини тасвирга олган.
Тимур воқеа жойидан...у ерда нима бўлаётганини кўрсатиш мақсадида Камбоджа чегараси бўйлаб 150 километр масофани шахсан босиб ўтган, дейилади хабарда.
Збарский ҳарбий можаро ҳудудида “рухсатсиз тасвирга олиш” ишларини амалга оширгани таъкидланмоқда. Таиландда ҳарбий можаро ҳақидаги маълумотлар фақат расмий оммавий ахборот воситаларида ёритилиши мумкин. Дастлаб маҳаллий патруллар россиялик блогерни тўхтатиб, смартфонини текширган, аммо кейин қўйиб юборган.
Бир оздан кейин эркак Паттая шаҳрида қўлга олинган, ҳозирда у Бангкокда — Иммигрантларни ҳибсда сақлаш марказида (Иммигратион Детентион Centre) сақланмоқда. У ўз ватанига депортация қилиниши мумкин.
Збарский Facebook’да блог юритади, унинг 4 мингга яқин обуначиси бор. 2018 йилда у оммавий ахборот воситаларида GeoGuru сайёҳлик лойиҳасининг асосчиси сифатида тилга олинган эди.
Камбоджа—Таиланд тўқнашуви
Икки давлат ўртасидаги қуролли зиддиятлар янгилик эмас, томонлар ўртасидаги сўнгги можаро 24 июлда бошланган, аммо биринчи қурбон 23 июлда қайд этилган. Таиланд армиясининг беш кишилик патрул гуруҳи баҳсли ҳудудда минага учраб, жароҳатланган. Улардан бири оёғидан ажралган.
Эртаси куни Таиланд ҳарбийлари Камбоджа дрони ва олти нафар қуролланган аскарни ўз ҳудуди яқинида кўрганини билдирган. Камбоджа бу даъволарни инкор этмаган, аммо можаро бошланишида Таиландни айблаган. Охирги йирик тўқнашувлар 38 кишининг ҳаётига зомин бўлган. 28 июль куни томонлар ўт очишни тўхтатишга ва бевосита мулоқотни тиклашга келишиб олган. Бироқ баҳсли ҳудудлар муаммоси ҳануз ечимсиз қолмоқда.
Изоҳ (0)