Навоийда «Саломатлик поезди»да келган пойтахтлик шифокорлар аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
«Саломатлик поезди» «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди ва «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти билан ҳамкорликда Навоий вилоятининг чекка туманлари аҳолисига тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш учун келди.
Гуруҳ таркибига Тошкентдаги ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, йирик клиник шифохоналар, илмий-текшириш институтларининг тажрибали мутахассислари, амалиётчи олимлар жалб этилган. Кардиолог, терапевт, педиатр, офталмолог, акушер-гинеколог, уролог, травматолог ва невропатолог каби мутахассислардан иборат гуруҳ аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказмоқда.
Тиббий кўриклар 27 мартгача давом этади.
Изоҳ (0)