Ўзбекистон ички ишлар вазири буйруғи билан подполковник Рафиқжон Жалилов Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Мазкур тайинловга қадар Р.Жалилов ИИББ ЙҲХБ йўл-патруль хизмати махсус дивизиони командири вазифасида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент ИИББ бошлиғи ўринбосари, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Барат Маменов ўтган йил май ойида лавозимидан озод қилинганди.
Изоҳ (0)