Андижон давлат ва Жеттисув давлат университетлари ўртасида имзоланган меморандумга кўра уч нафар иқтидорли талаба Қозоғистонга ўқишга юборилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълум қилди.
Университетнинг физика ва математик таълими йўналиши 3-босқич талабалари Аҳмад Хўжабобоев, Абдувоҳид Бакишев ва Шерзод Тўхтасинов ўқув йилининг иккинчи ярмидан бир семестр давомида Жеттисув давлат университетида таҳсил олади.
Келгусида икки ОТМ ҳамкорликда профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш, илмий тадқиқот олиб бориш, ўзаро ахборот ва тажриба алмашишни йўлга қўяди.
Меморандумда Жеттисув давлат университети талабаларининг Андижон давлат университетида ҳам таҳсил олиши назарда тутилган.
Изоҳ (0)