Дунёда энг катта ҳисобланадиган Уоллес ариси 38 йил давомида илк бор Индонезиядаги Молукк ороллари шимолидан топилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Олдинроқ танасининг узунлиги 4 сантиметрга борадиган ушбу ари тури йўқолиб кетган деб ҳисобланарди.
Шимолий америкалик ва австралиялик биологлар урғочи арини икки метр баландликдаги дарахтдан, термит инидан топди.
Маълумот учун, ушбу улкан арини илк бор 1858 йилда британиялик табиатшунос Альфред Уоллес тавсифлаган, 1981 йилда эса америкалик энтомолог Адам Мессер топишга муваффақ бўлган эди.
Изоҳ (0)