Тошкент давлат шарқшунослик институти Академик инновациялар фонди томонидан эълон қилинган грант танловида «Халқаро алоқаларнинг янги босқичида таълим сифатини ошириш ва синхрон-таржимонларни тайёрлашда замонавий шароитларни яратиш» лойиҳаси билан иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълум қилди.
Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад шарқ тиллари бўйича синхрон таржимонларни тайёрлаш жараёнида таълим сифатини ошириш ҳамда меҳнат бозорида синхрон таржимонларга бўлган талабни қондириш саналади.
140 минг АҚШ долларига тенг молиялаштириш ҳажмига эга мазкур грант доирасида институтга синхрон таржима учун мўлжалланган махсус техник жиҳозлар харид қилинади.
Лойиҳа Корея Республикасининг нуфузли Ханкук чет тиллари университети билан ҳамкорликда амалга оширилади.
Маълумот учун, Академик инновациялар фонди томонидан эълон қилинган грантлар танлови Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Жаҳон банки ҳамкорлигидаги олий таълим тизимини модернизация қилишга қаратилган лойиҳа доирасида амалга оширилмоқда.
Изоҳ (0)