Сан-Франциско судлов ҳайъати Байер компаниясининг ёввойи ўтларга қарши Roundup воситаси одамда онкологик касалликлар келтириб чиқаради, деб тан олди. Бу ҳақда ForumDaily хабар берди.
Компания ушбу восита ишлаб чиқарувчи Monsanto’ни 2018 йилда 63 миллиард долларга сотиб олган. Немис компанияси Roundup’да мавжуд бўлган глифосат, гербицид саратон касаллигига сабаб бўлиши мумкинлигини рад этган.
Хабарда айтилишича, судлов ҳайъати Байер ҳақиқатан ҳам айбдорлиги ва компания томонидан қанча миқдорда зарар етказилганини ҳозирча аниқламаган.
Даъво аризаси лимфа тизимлари саратони ташхиси қўйилган Эдвин Хардмен томонидан берилган.
Кейинги суд мажлисида далиллар, хусусан, компаниянинг жамоатчилик фикрини манипуляция қилиш учун фойдаланилган электрон хатлар кўриб чиқилади.
Хабарда айтилишича, бу Байер иштирок этаётган гербицидларга қарши иккинчи суд иши. 2018 йил ёзида компанияга собиқ мактаб боғбони Дуэн Жонсонга 289 миллион доллар тўлаш мажбурияти юклатилган. Унда ҳам Хардмэндаги каби касаллик топилган. Кейинчалик компенсация миқдори 75 миллион долларга туширилган.
Изоҳ (0)