Тошкентнинг Мирзо Улуғбек ва Maxтумқули кўчалари кесишмасида баландлиги 57 метр бўлган Ўзбекистон байроғи ўрнатилди. Бу ҳақда ЎзА маълум қилди.
Мазкур ҳудудда «Наврўз» номли сайлгоҳ очилди ва мусиқали фаввора ҳам ишга туширилди.
Очилиш маросимида сўзга чиққан шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга кўра, бу ер уч ой аввал ташландиқ жой бўлган. Сайлгоҳда Wi-fi ҳудуди ва китоб мутолаа қилиш учун шароит яратилган.
Изоҳ (0)