Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманидаги банклардан бирида ўтказилган текширув жараёнида қинғирликлар аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати таяниб, «Халқ сўзи» хабар берди.
Банкнинг бир гуруҳ мансабдор шахслари ушбу банк мижози ҳисобланган 15 нафар фуқаронинг банк пластик карточкаларидан 2 йил давомида жами уч миллион сўмдан ортиқ пулларини уларнинг логин ва паролларидан фойдаланган ҳолда талон-тарож қилиш йўли билан ўғирлаб келганликлари маълум бўлди.
Мижозлар ишончини оқлай олмаган юқоридаги банк ходимларига нисбатан Жиноят Кодексининг 169-моддаси 3-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тергов манфаатларидан келиб чиққан ҳолда банк номи ва гумондорлар исми ошкор қилинмади.
Изоҳ (0)