Фарғона шаҳрида «Листем-Фергана» Ўзбекистон-Жанубий Корея қўшма корхонаси иш бошлади. Марказий Осиёда ягона ҳисобланган қўшма корхонада тиббиёт учун зарур бўлган 8 турдаги рентген асбоб-ускуналари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. 2020 йилдан бошлаб эса корхонада ультратовуш, электрокардиограмма мосламалари каби 18 турдаги юқори технологик, рақамли маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.
Лойиҳа қиймати 5 миллион долларга тенг бўлган мазкур қўшма корхона йилига 500 донагача рентген аппаратлари ишлаб чиқариш имкониятига эга. Мазкур аппаратлар Ўзбекистон бозори учун ноёб ва инновацион маҳсулот ҳисобланади.
«Листем-Фергана» масъулияти чекланган жамиятида келгусида йиллик ишлаб чиқариш қуввати 900 донага етказилади. Корхона тўла қувват билан ишлай бошлагач, маҳсулотнинг асосий қисми экспортга йўналтирилади.
Янги корхонанинг ишга туширилиши натижасида 35 та янги иш ўрини яратилди. Йил якунига қадар яна юзга яқин иш ўринлари яратиш режалаштирилган.
Изоҳ (0)