Тошкентда тажриба тариқасида пиёдалар ўтиш йўлида оқ ва қизил ранглар қўлланмоқда. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.
ИИББ мутатасаддилари шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда пойтахтга таклиф қилган словакиялик мутахассислар шундай тавсия берди.
Европа давлатларида пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш тажрибаси сариқ-оқ чизиқлар ҳар доим ҳам, айниқса тунги пайтларда кўзга ташланавермаслигини кўрсатмоқда. Қизил-оқ бўёқ эса ҳайдовчилар ва пиёдаларга доим яққол кўриниб туради.
Пойтахтдаги илк шундай йўлак Амир Темур хиёбони атрофида пайдо бўлди.
Изоҳ (0)