Нидерландиянинг Утрехт шаҳрида трамвайдаги отишмада уч киши ҳалок бўлди, тўққиз киши жароҳатланди. Бу ҳақда шаҳар маъмуриятига асосланиб TJournal хабар бермоқда. Полиция, шунингдек, ҳужумда гумонланиб, 37 ёшли туркиялик Гёкмен Танис исмли шахс қидирилаётганлигини эълон қилди.
«Гёкмен Танис бугун эрталаб Утрехтдаги 24 октябрь майдонида содир бўлган воқеа билан боғлиқ эканлиги аниқланди. Унга яқинлашманг, 0800-6070 рақамларига қўнғироқ қилинг», — дейилади полиция хабарида.
Полиция маълумотларига кўра, ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 10:45 атрофида содир бўлган. Полиция террористик ҳужум версиясини истисно қилмайди ва «эҳтимолий террористик мақсад»ни тергов қилинмоқда. Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, отишмани бир неча киши амалга оширган . Шаҳарда вақтинчалик энг юқори хавф даражаси жорий этилди ва барча таълим муассасалари ёпилди.
Изоҳ (0)