Россия президенти Владимир Путин жамият ва давлатни ҳақорат қилувчи маълумот тарқатганлик учун маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Қонунда ҳурматсизлик акс этган мақолалар учун 30 мингдан 100 минг рублгача жарима қўлланилади. Қоидабузарликнинг такрорланиши 100 мингдан 200 минг рублгача жарима ёки 15 суткага маъмурий ҳибсга олиниш билан якунланиши мумкин.
Путин, шунингдек, сохта янгиликларни блоклаш тўғрисидаги қонунни имзолади. Қонун фуқароларнинг ҳаёти, саломатлиги, мол-мулкига таҳдид соладиган ёки жамоат тартибини ёки хавфсизлигини бузадиган тасдиқланмаган хабарларни тарқатишни тақиқлайди. Жарималар миқдори 30 мингдан бир ярим миллион рублга қадар белгиланган.
Изоҳ (0)