Жорий йилнинг январь—февраль ойида импорт ҳажми 3,3 миллиард долларга (ўсиш суръати 30,3%) тенг бўлди. Бу ҳақда Spot хабар берди.
Импорт таркибида энг катта улуш машина ва асбоб ускуналар ҳамда уларнинг қисмлари (42,0%), кимё маҳсулотлари ва ундан тайёрланган буюмлар (12,9%) ҳамда қора ва рангли металлар (7,9%) гуруҳлари ҳисобига тўғри келди.
Жорий йилнинг январь—февраль ойида 90,5 миллион долларлик енгил автомобиллар импорт қилинди, бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан деярли 4 баробар кўпдир.
Маълумотларга кўра, юк автомобиллари ва махсус автомобиллар импорт ҳажми ҳам ортиб, 98,7 миллион долларни ташкил этди.
Машина ва асбоб-ускуналар асосан Хитой (416,2 миллион доллар), Корея (333,1 миллион доллар), Россия (122,9 миллион доллар), Туркия (101,8 миллион доллар) ва Ҳиндистондан (69,4 миллион доллар) импорт қилинган.
Изоҳ (0)