Ерга катта ҳажмдаги астероид яқинлашмоқда, деб хабар берди «Эхо Москви».
Максимал даражадаги яқинлик 22 март, жума куни кузатилади. Ўша куни астероид ер юзасидан 305 минг километр масофада учиб ўтади.
Бу эса Ер ва Ой орасидаги масофадан 80 минг километр камроқ дегани, дейилади хабарда.
Астероиднинг ҳаракатланиш тезлиги секундига 5 километрни ташкил этади. Унинг диаметри эса 18 метрдан 40 метргача.
Изоҳ (0)