Зимбабведа мамлакатга ёпирилган «Идаи» тропик довули оқибатида камида 65 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Қидирув-қутқарув хизматлари табиий офат минглаб одамга таҳдид солган Маникаланд провинциясидаги ишларни давом эттирмоқда. Шунингдек, Чипинге ва Чиманиман провинцияларида ҳам аҳолини шошилинч эвакуация қилиш талаб этилмоқда.
Кучли ёмғирлар 5 та йирик кўприкни ювиб кетганлиги сабабли табиий офатдан зарар кўрган ҳудудларга етиб бориш қийинчилик туғдирмоқда.
Изоҳ (0)