Инсон қанча кўп қовурилган тухум истеъмол қилса, юрак-қон томир касаллиги ва эрта ўлим хавфи шунча юқори бўлади. Бу ҳақда «Вести» хабар берди.
Таркибида холестерин миқдори кўп бўлгани сабаб унинг фойдали ёки зарарли экани доимий баҳсга айланиб келган. Масалан, бир кунда битта тухум ейиш иккинчи тур диабетнинг хавфини камайтиради. Бошқа мутахассисларнинг билдиришича, қовурилган тухум организм учун зарарли. Янги ўтказилган тадқиқот ҳам қовурилган тухумнинг зарарли томонларини кўрсатиб берган.
Илмий экспериментда 30 минг киши иштирок этган, ўртача кузатиш даври 17 йилни ташкил қилган. Унинг кўрсатишича, кундалик рациондаги қўшимча ҳар 300 миллиграмм холестерин юрак-қон томир касалликлари хавфини 17 фоизга, эрта ўлим хавфини эса — 18 фоизга оширади.
Изоҳ (0)