Бухоро вилояти Қоровулбозор туман ички ишлар органлари пробация гуруҳи тақдимномасига асосан, Қоровулбозор туман Жиноят ишлари буйича суди томонидан ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган шахс муддатидан илгари шартли озод қилиниб, бир нафар озодликни чеклашга ҳукм қилинган ўта хавфли рецидивист суд чекловларини бузгани учун озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда «Дарё»га Қоровулбозор туман ички ишлар органлари пробация хизмати маълум қилди.
Қоровулбозор туманида яшовчи 1977 йилда туғилган С.Р. суд томонидан тайинланган ахлоқ тузатиш ишларини оғишмай бажариб, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиб, маҳалла жамоатчилик ишларига фаол қатнашиб, ўзининг жамиятга қайта тарбияланганлигини, содир этган жиноятидан чин кўнгилдан пушаймонлигини билдирганлиги учун унга нисбатан инсонпарварлик далолатномаси қўлланилди.
Жиноят ишлари бўйича Қоровулбозор туман жиноят ишлари буйича судининг 2019 йил 21 февраль куни Ш.Ч.Қувватов раислигида бўлиб ўтган суд мажлисида Қоровулбозор туманида яшовчи 1977 йилда туғилган С.Р.нинг ахлоқ тузатиш ишлари жазоси муддатидан илгари шартли равишда озод этилди.
Шунингдек, Қоровулбозор туманида яшовчи 1958 йилда туғилган ўта хавфли рецидивист Е.Д.га озодликни чеклаш жазосига қўлланилган эди.
Суд қарори билан маҳкумга кеч соат 18:00 дан эрталаб 7:00 гача яшаш уйидан чиқмаслик, спиртли ичимлик истеъмол қилмаслик ҳамда бир қатор қўшимча чекловлар юклатилган эди. Шунга қарамасдан, Е.Д.нинг яшаш манзили Қоровулбозор туман ички ишлар органлари пробация хизмати ходимлари томонидан тунги вақтда текширилганда, у ўз уйини тарк этгани, спиртли ичимликлар истеъмол қилганлиги аниқланган. Огоҳлантирилишига қарамасдан, бу ҳолат яна икки-уч марта такрорланган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят ишлари бўйича Қоровулбозор туман судининг 2019 йил 2 март куни Ш.Ч.Қувватов раислигида бўлиб ўтган суд мажлисида маҳкум Е.Д.га белгиланган озодликни чеклаш жазоси озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди.
Изоҳ (0)