14 март, пайшанба куни футбол бўйича Европа Лигаси 1/8 финалининг дастлабки 3 та жавоб учрашуви бўлиб ўтди.
Маурицио Сарри қўл остидаги Лондоннинг «Челси» клуби сафарда Киевнинг «Динамо» жамоасига қарши майдонга тушди.
Беллашувнинг 5, 33 ва 59-дақиқаларида Оливье Жиру ҳет-трикка эришди. 45-дақиқада эса Маркос Алонсо Каллум Хадсон-Одои узатмасини голга айлантирди (4:0). 78-дақиқада 3-голга ассистентлик қилган Каллум Ҳадсон-Одои ҳам ўз номига битта гол ёздириб қўйди (5:0).
Шу тариқа Лондон клуби сафарда кечган баҳсда «Динамо Киев»ни йирик ҳисобда мағлуб этди (5:0) ва икки ўйин натижасига кўра ҳисоб 8:0 кўринишига келди.
Италия чемпионатида иккинчи ўринда бораётган «Наполи» клуби Австриянинг «Зальцбург» жамоаси майдонига сафар қилди.
Ўйиннинг 14-дақиқасида неаполликлар етакчиси Аркадиуш Милик ҳисобни очган бўлса, 25-дақиқага келиб австрияликлар ҳужумчиси Мунас Даббур ҳисобни тенглаштирди (1:1). 65-дақиқада эса Фредрик Гулбрандсен мезбон жамоани ҳисобда олдинга олиб чиқди (2:1). Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида Кристоф Ляйтгеб жамоасининг 3-голига муаллифлик қилди (3:1).
Шу тариқа Италия клуби меҳмонда «Зальцбург»га ютқазди (1:3), бироқ умумий ҳисобда «Наполи»нинг қўли баланд келди ва мусобақанинг 1/4 финали йўлланмасини қўлга киритди (4:3).
Европа Лигаси
1/8-финал баҳслари
14 март, пайшанба
«Динамо Киев»—«Челси» 0:5 (0:3)
Голлар: 0:1 — 5 Жиру, 0:2 — 33 Жиру, 0:3 — 45 Алонсо, 0:4 — 59 Жиру, 0:5 — 78 Хадсон-Одои«Зальцбург»—«Наполи» 3:1 (0:3)
Голлар: 0:1— 14 Милик, 1:1— 25 Даббур, 2:1 — 65 Гулбрандсен, 3:1 — 90 Ляйтгеб«Краснодар»—«Валенсия» 1:1 (1:2)
Гол: 1:0 — 85 Сулаймонов, 1:1 — 90 ГуэдесЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)