Чилонзор туманидаги уйлардан бирида беларуслик қурувчилар томонидан яратилган мозаика бўялгани ҳақида тарқалган хабарлардан сўнг Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан уни тиклаш чораси кўрилди, дея хабар беради «Mytashkent.uz».
Мазкур мозаика 1966 йилда Тошкентда бўлиб ўтган кучли зилзиладан сўнг тиклаш ишларига қўшган ҳиссаси хотирасига Беларусь қурувчилари томонидан яратилган.
Ҳозирда мозаикани тиклаш ишлари амалга оширилмоқда.
Изоҳ (0)