Forbes нашри Россиянинг энг бадавлат бўйдоқлари рўйхатини эълон қилди. Унга турмушидан ажраган ёки ҳали уйланмаган 15 киши кирди, дея хабар беради Meduza.
Рўйхатдаги биринчи ўринни 15 миллиард доллар билан «Альфа-групп» асосчиси Михаил Фридман эгаллади. Бизнесмен 10 йил аввал ажрашган, 4 нафар боласи бор.
Иккинчи ўринда Evraz компанияси ва «Челси» футбол клуби эгаси Роман Абрамович (12,4 миллиард доллар) қайд этилди. У уч марта ажралган, 7 нафар фарзанднинг отаси.
«Oнэксим» гуруҳи ва Brooklyn Nets баскетбол клуби эгаси Михаил Прохоров 9,8 миллиард доллар билан учинчи ўринга жойлаштирилди. У расман бирор маротаба уйланмаган.
Шунингдек, россиялик бадавлат бўйдоқлар рўйхатига «Альфа-Групп» раҳбарларидан бири Пётр Авен (5,2 миллиард доллар), En+ холдинги ва «Русал» компанияси эгаси Олег Дерипаска (3,6 миллиард доллар), Telegram асосчиси Павел Дуров (2,7 миллиард доллар) ҳам киритилди.
Изоҳ (0)