Голливуднинг Фелисити Хоффман ва Лори Локлин каби актрисалари бир неча коллежлар раҳбариятига пора бериш билан боғлиқ можароларга алоқадорлиги маълум бўлди, деб ёзади «Газета.ru».
Ушбу можарога камида 40 киши алоқадор бўлган. Аниқланишича, бадавлат ота-оналар фарзандларини мамлакатнинг энг сара мактабларига киритиш учун коллеж ходимлари ва тест маркази ишчиларига пора берган.
Таъкидланишича, бу коллежга киритиш борасида мамлакат Адлия вазирлиги дуч келган энг катта фирибгарлик бўлган.
Хабарда айтилишича, Фелисити Хоффман қизини коллежга киритиш учун хайрия ишларига сарфлаш ниқоби остида 15 минг доллар пора берган.
Изоҳ (0)