Венесуэланинг деярли барча ҳудудида электр энергияси таъминоти тикланди. Бу ҳақда мамлакат вице-президенти Хорхе Родригес маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«12 март куни тушки пайтдан сўнг бутун мамлакат бўйлаб электр таъминоти деярли тўлиқ тикланди. Нимстанцияларга электр етказиб берилмоқда, энди пойтахт Каракасга сув ҳам келади », — деди Родригес.
Эслатиб ўтамиз, 7 март куни Каракас ва Венесуэланинг аксарият штатлари электр таъминотисиз қолганди.
Изоҳ (0)