Шавкат Мирзиёев шу йил февраль ойидаги Сирдарё вилоятига ташрифида Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиева номидаги она тили ва адабиёт фанларини чуқур ўргатишга ихтисослаштирилган мактабни ташкил этиш бўйича топшириқ берган эди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» маълум қилди.
Гулистон шаҳрида ана шу мактаб биносига тамал тоши қўйиш маросими бўлиб ўтди.
Жорий йил 25 августигача қуриб фойдаланишга топширилиши кутилаётган мазкур ўқув муассасасида 150 нафар иқтидорли ўғил-қиз таълим олиши мўлжалланмоқда. Унда шоиранинг ҳаёти ва ижодига оид музей ҳам жой олиши белгиланган.
Мактаб қурилиши бошланишига бағишланган маросимда шоиранинг синглиси, Ховос туманидаги 23-мактаб ўқитувчиси Раҳима Худойбердиева сўзга чиқиб, опасига кўрсатилган эҳтиром учун ижодкорнинг оила аъзолари номидан миннатдорлик билдирди.
Изоҳ (0)