Москвадаги шифохоналрдан бирининг жонлантириш бўлимига ётқизилган россиялик таниқли хонанда Юлия Началованинг аҳволи оғирлигича қолмоқда, деб ёзади «Вести.ru».
Маълум қилинишича, хонанда ўпкани сунъий нафас олдирувчи аппаратга улаб қўйилган.
Хонанданинг менеджери Владимир Белов ҳолатни изоҳлашдан бош тортган.
«Узр, ҳеч қандай изоҳ бера олмайман. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизни кузатиб боринг. Ҳозир сизга ҳеч ким маълумот бера олмайди. Бу — биринчидан, иккинчидан ҳеч нарса бўлгани йўқ. Ушбу маълумотни қаердан олганингизни билмайман», — дея жавоб берган Белов.
Қайд этилишича, хонанда узоқ вақтдан бери сурункали касаллик билан курашади. Шу сабабли унинг қонида шакар миқдори кескин ошиб кетган.
Изоҳ (0)