Ўзбекистонда Ички ишлар вазирлигининг бир қатор вазифаларини Миллий гвардияга бериш режалаштирилмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди, дея хабар бермоқда «Газета.uz».
Ҳозирда алкоголизм ёки наркоманиядан мажбурий даволанишга ихтисослашган даволаш-профилактика муассасалари шартнома асосида ички ишлар органлари бўлинмалари томонидан амалга оширилмоқда. Лойиҳада ушбу вазифани Миллий гвардия зиммасига юклаш таклиф қилинмоқда.
Шунингдек, дипломатик ваколатхоналар ва улар раҳбарларининг шахсий қароргоҳларини қўриқлашни ҳам Миллий гвардияга бериш таклиф қилинмоқда.
«Дўрмон» Миллий боғи ҳудудини қўриқлашни ички ишлар органлари ва бошқа ваколатли органлардан Миллий гвардия ваколатига ўтказиш таклиф қилинмоқда.
Маълумот учун, Миллий гвардия 2017 йил августида Президент фармонига асосан ташкил этилган эди. Жорий йил январида Қўриқлаш бош бошқармаси ИИВдан Миллий гвардия таркибига ўтказилди.
Изоҳ (0)