Flydubai лоукостери Дубай ва Самарқанд ўртасида рейсни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда авиакомпания вице-президенти Жайҳун Афанди маълум қилди, дея хабар беради «Podrobno.uz».
«Ўзбекистондаги режаларимиздан бири дастлаб Самарқанд, сўнг бошқа шаҳарларга ҳам рейслар очиш. Ҳисоб-китобларимизга кўра, туристларнинг асосий қисми ўша ерга боради. Улар ҳозирча аввал Тошкентга учади, сўнг поезд ёки автода Самарқандга боради», — деди Жайҳун Афанди.
Маълумот учун, Flydubai авиакомпанияси 11 март куни Дубай ва Тошкент ўртасида рейсни йўлга қўйди ҳамда Ўзбекистонга тўғридан-тўғри парвозларни таклиф этувчи БААдаги илк авиаташувчи бўлди.
Изоҳ (0)