Жиззах нефтни қайта ишлаш заводи қурилгудек бўлса, Қозоғистон томони 5 миллион тоннага нефть етказиб берадиган қувурни фойдаланишга топширади. Бу ҳақда мамлакат энергетика вазири ўринбосари Булат Акчулаков маълум қилди, дея хабар беради «Казинформ».
Лойиҳанинг ишчи номи «Чимкент—Жиззах» деб номланган.
«Биз ҳозирча фақат техник музокаралар ўтказдик. Ўзбекистонда Жиззах заводи қурилиши бўйича узил-кесил бўйича қарор қабул қилинишини кутяпмиз», — деди Қозоғистон сенати олдидаги чиқиши чоғида Акчулаков.
Вазир ўринбосарига кўра, мазкур нефть қувури кредит маблағлари ҳисобига қурилади.
Изоҳ (0)