7 март куни Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтган Dubai Modest Fashion Week (Дубай мусулмонча мода ҳафталиги)да дунёнинг 26 дан ортиқ мамлакатларидан дизайнерлар ташриф буюрган. Бу ҳақда «Muslimaat.uz» хабар берди.
Уч кун давом этган ушбу дастур «Emerald Palace Kempinski» (Кемпински Зумрад саройи)да бўлган.
Маълумотларга кўра, мусулмонча мода ҳаракати 2020 йилга қадар 250 миллиард долларгача даромад келтириши тахмин қилинган.
Мода ҳафталигида Шайха Ҳинд Файсал ал-Қосимий (БАА), Niswa Fashion (АҚШ), Имон Боснина (Австрия), Адрианна Яриқа (Сингапур), Тика Рамлан (Индонезия), Anotah (Қувайт), Hijab Queen (Озарбайжон) кабилар томошабинлар эътирофига сазовор бўлган.
Изоҳ (0)