Сурия президенти Башар Асад мамлакатнинг иқтисодий блокада остида эканини маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
У Хитой Халқ Республикаси ташқи ишлар вазирининг ёрдамчиси Чен Сяодун билан учрашув чоғида шундай баёнот берган.
Асаднинг сўзларига кўра, Сурияга қарши уруш янги босқичга ўтган — уларнинг асоси блокадалар ва иқтисодий урушлардир.
У шунингдек Сурияда терроризмга қарши уруш бу халқаро майдондаги кенг кўламли урушнинг бир қисми эканлиги, ваҳоланки терроризмни маълум бир географик минтақа билан чегаралаб бўлмаслигини қайд этган.
Изоҳ (0)