Rating-Agentur Expert RA (RAEX-Europe) рейтинг агентлиги Ўзбекистон ҳукуматининг миллий ва хорижий валюталардаги рейтингини «B+» (қарз тўлов қобилияти мўътадил)дан «BB-» (етарли даража)га кўтарди, дея хабар беради «Газета.uz».
Ҳисобот билан агентликнинг веб-сайтида танишиш мумкин.
Рейтингнинг прогнози барқарор, бу эса ўрта муддатда рейтингни сақлаб қолиш эҳтимоли юқорилигини англатади.
Агентлик мутахассисларининг фикрига кўра, Ўзбекистоннинг кредит рейтинги ўсиши молиявий долларлаштиришнинг барқарор пасайиши, шунингдек, февраль ойи биринчи чорагида евробондлар чиқарилиши орқали мамлакатнинг халқаро капитал бозорига муваффақиятли киришини акс эттиради.
Шу билан бирга, рейтинглар юқори ва ўзгарувчан инфляция, иқтисодий ва институционал ривожланишнинг паст даражаси, хорижий валютадаги давлат қарзининг юқори улуши ва маҳаллий капитал бозорининг паст даражадалиги билан чекланиб қолмоқда.
Агентликнинг таъкидлашича, имтиёзли ставкалар бўйича йўналтирилган кредитларнинг кенг тарқалганлиги, шунингдек, давлат томонидан бошқариладиган банк тизимининг юқорилиги мамлакат учун кредит хатарининг юқори даражаси ҳисобланади.
Изоҳ (0)