Чамаси 30 ёшда бўлган жабрдийда ҳайвонлари бор тўсиқ ёнида суратга тушишга урунган вақтида тўсатдан йиртқич ҳужумига учраган, дея хабар беради «ForumDaily».
У зудлик билан қўлидаги жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган. Шифокорларнинг сўзларига кўра, унинг ҳаёти хавф остида эмас.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, йиртқич ҳайвон билан тўқнашув қўрқинчли бўлган.
«Мен ёш қизнинг ёрдам сўраб бақираётган овозини эшитдим. Ягуар қафаси олдида тирноқларини унинг қўлига тиқиб, уни ушлаб олганди», — деди гувоҳ Адам Уилькерсон.
Адамнинг онаси ягуарни бир шиша сув билан чалғитишга муваффақ бўлган.
Кейинчалик ҳайвонот боғи қуйидагича баёнот берди: «Бугун кечқурун ҳайвонот боғи ёпилишидан олдин ташриф буюрувчининг суратга тушиш учун тўсиқдан ўтгани сабабли даҳшатли ҳодиса юз берди, оқибатда меҳмон ҳаёти учун хавфли бўлмаган жароҳатлар олди. Оиланинг илтимосига кўра, ҳодиса жойига соғлиқни сақлаш ходимлари чақирилган. Ҳайвон, бир сония бўлса ҳам ўз қафасидан ташқарида бўлмаган. Ҳодиса текширилмоқда».
https://twitter.com/FOX10Phoenix/status/1104579653010776068
Изоҳ (0)