Венесуэла президенти Николас Мадуро 9 март куни мамлакат душманларини юқори технологияли қуроллардан фойдаланган ҳолда мамлакат электр таъминоти тизимига ҳужумда айблади, дея хабар беради «РИА Новости».
«Улар юқори технологик қуролдан фойдаланган. Мухолифатдаги ўнг қанот экстремистлари ушбу ҳужумларнинг муаллифлари ва ижрочилари бўлиб, улар фақатгина АҚШ ҳукуматида мавжуд юқори технологияли қуролдан фойдаланган. Биз буларнинг барчасини билиб оламиз, сабаби Яратувчи ҳар доим биз томонда ва ҳақиқат қарор топади», — деди Мадуро Каракасдаги тарафдорлари митингида. Унинг нутқи президентнинг Facebook’даги саҳифасида эфирга узатилган.
«Ушбу ҳужумлар юқори илмий ютуқлардан фойдаланган ҳолда амалга оширилган миллий электр тармоқларига қарши электромагнит ҳужумлар содир бўлган», — деди президент.
Венесуэладаги энергетик инқироз 7 март куни мамлакатнинг йирик ал-Гуридаги гидроэлектр станциясидаги авария натижасида содир бўлган. Миллий электр корпорацияси (Corpoelec) бу воқеани саботаж ва Венесуэлага қарши бўлган энергия урушининг эпизоди деб атади.
Венесуэла раҳбарининг сўзларига кўра, мамлакатга қарши электр, иқтисодий, молиявий, сиёсий ва қўпорувчилик уруши олиб борилмоқда.
Бундан ташқари, Венесуэла Президенти электр токи узилиб қолган тақдирда, душанба куни аҳолига озиқ-овқат етказиб беришни кафолатлаш тўғрисида буйруқ берди.
Изоҳ (0)