Эфиопияда Ethiopian Airlines авиакомпаниясининг Boeing-737 самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда «PIA Новости» хабар бермоқда.
Ҳаво кемаси 10 март куни Тошкент вақти билан соат 10.38 да Аддис-Абeбедаги Боле халқаро аэропортидан парвоз қилган. Орадан 6 дақиқа ўтиб экипаж билан алоқа йўқолган.
Фожиа Дебре-Зайд шаҳри яқинида рўй бергани, самолёт бортида 149 нафар йўловчи ва 8 нафар экипаж аъзоси бўлгани билдирилмоқда.
Қурбонлар ёки омон қолганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Ҳодиса жойида қутқарувчилар ишламоқда.
Изоҳ (0)