Мамлакат бўйлаб баҳор фаслининг бошида ўтказилаётган ободонлаштриш тадбирлари ҳарбий хизматчилар орасида ҳам кенг оммалашди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Шу кунларда Мудофаа вазирлиги қўшинларида «Яшил ҳарбий ҳудуд» акцияси доирасида ҳарбий шаҳарчалар ва уларга яқин ҳудудларда, ҳарбий қисм ва муассасаларда минглаб ёш кўчатлар ўтқазилмоқда
Шунингдек, дарахтлар буталаняпти, оқланмоқда, ариқ ва кўчалар хазондан тозаланяпти, ҳудудларга ям-яшил ўтлар ва гул кўчатлари экилмоқда.
Акцияда Мудофаа вазирлигига қарашли барча ҳарбий бўлинмаларнинг ҳарбий хизматчилари иштирок этмоқда.
Изоҳ (0)