Замонавий дунёда озиқ-овқат етишмовчилиги муаммоси жуда долзарб бўлиб турибди, деб ёзади «TravelAsk».
Сайёрамиздаги миллионлаб инсонлар ҳар куни озиқ-овқат етишмовчилигидан азият чекади, бу эса, тахминан, 7,6 миллиард киши деганидир. Аммо, олимлар ҳисоб-китобларига кўра, 2050 йилга бориб ер юзидаги одамлар 10 миллиардга етади, шунинг учун ҳам ушбу муаммони ҳал қилиш масаласини қайта кўриб чиқиш керак.
БМТ мутахассислари аҳоли сони 10 миллиард кишига кўпайган тақдирида ҳам сайёрада очлик муаммосини ҳал қилиниши мумкин бўлган концепцияни ишлаб чиқди. Бу концепция генетик жиҳатдан модификацияланган ўсимликлар майдонини кўпайтириш ёки катта ҳосилдорликни таъминлаш ёки сунъий йўл билан ҳосил қилинган озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш эмас. Очлик муаммосини ҳал қилиш учун сайёрамиз ресурслари билан боғлиқ бўлган жуда қадимги дунё мамлакатларнинг овқатланиш одатларини қайта кўриб чиқиш керак.
Мисол учун, АҚШда аҳоли жон бошига қизил гўшт истеъмоли жуда юқори, шу билан бирга ушбу мамлакатда семиришдан азият чекаётган одамлар сони жуда юқори. Бу ҳолат табиий ресурсларни эксплуатация қилишда ҳам, аҳоли саломатлигига ғамхўрлик қилиш нуқтаи назаридан ҳам норационалдир.
Ахир, 1 килограмм гўшт олиш учун инсоният бир хил миқдордаги дон ёки товуқ тухумини ишлаб чиқаришга нисбатан бир неча баробар кўп ресурс ва ер майдонини сарфлайди. Агар ривожланган мамлакатларда яшаётган одамлар мева, сабзавот ва ғалла миқдорини оширган ҳолда гўшт истеъмоли миқдорини бир ҳафтада бир мартагача камайтирса, жуда кўп миқдордаги озиқ-овқат ресурсларидан озод этилган ҳамда саломатлигини ҳам яхшилаган бўларди.
Ушбу ўзгаришлар дунё аҳолисининг фақат кичик бир қисмига таъсир қилади, сабаби Осиё, Африка ва Лотин Америкасидаги кўплаб одамлар БМТ мутахассислари томонидан тавсия этилганидек озиқланади.
Ривожланган давлат раҳбарлари бундай ҳужжатни ратификация қилишга розилик берармикин.
Изоҳ (0)