Рио Олимпиадаси чемпиони, жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби, бугунги кунда профессионал боксда фаолият олиб бораётган Фазлиддин Ғоибназаров (7 та жанг, 7 та ғалаба, 4 та нокаут) 11 май куни АҚШнинг Аризона штатида ўзининг 8-жангини ўтказади. Бу ҳақда боксчи ўзининг Instagram’даги расмий саҳифасида эълон қилди.
Айни дамда унинг рақиби маълум эмас.
Эслатиб ўтамиз, боксчи сўнгги жангини Тошкент вақти билан 19 январь тонгида доминиканлик боксчи Рикардо Гарсияга қарши ўтказганди. Саккиз раундга мўлжалланган жангда Фазлиддин рақибини 3-раундда нокаутга учратганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)