«Арсенал»нинг собиқ бош мураббийи Арсен Венгерга ФИФА ташкилотидан иш таклиф этилди, деб хабар беради Le Parisien.
Унга кўра, Венгер ФИФАни техник ривожлантириш жавобгарлигини ўз зиммасига олиши мумкин.
Венгер бу таклифга қизиқиб қолган. Аввалроқ франциялик мутахассиснинг ПСЖ клубининг спорт директори лавзомига келиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)