Ўзбекистон Республикаси Президенти «8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида»ги фармонни имзолади, бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Унга кўра, Тошкент шаҳридаги «Akfa Dream World» масъулияти чекланган жамияти кран машинисти Наргиза Арсланова «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланди. Айни дамда Наргиза Арсланова Tashkent City қурилишида энг баланд кранни бошқаради.
Фармонга мувофиқ қишлоқ хўжалиги, саноат, тадбиркорлик, фан-техника, инновация, таълим-тарбия, соғлиқни сақлаш, маданият, санъат ва бошқа соҳаларда алоҳида ташаббус кўрсатиб, самарали меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ аёлларимиз фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан мукофотланган.
Изоҳ (0)