Сурхондарё вилояти ҳокими Баҳодир Пўлатов Тожикистоннинг Хатлон вилояти ҳокими Қурбон Ҳакимзодани Нарўз байрамини бирга нишонлашга чақирди. Бу ҳақда «ASIA-Plus» хабар берди.
17 март куни Сурхандарё вилоятининг Термиз шаҳрида бўлиб ўтадиган асосий байрам тадбирига Тожикистоннинг Хатлон вилояти ҳокимидан ташқари шаҳар ҳокими Турсунзода Абдуқодир Вализода, Тожикистон божхона ва чегара постлари раҳбари ҳам таклиф этилган.
Байрам тадбирида Хатлон ва Сурхондарё санъат усталарининг ҳамкорликдаги концерти бўлиши кутилмоқда.
Ўзбекистон ва Тожикистон давлатларининг бир-бириникига меҳмон сифатида ташриф буюриши анъанага айланган. Баҳодир Пўлатов кузда Турсунзода таклифи билан Мехргон байрамига ташриф буюрган.
Изоҳ (0)