8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан пойтахтнинг жамоат жойларида байрамни нишонлаш акцияси ўтказилмоқда, деб ёзади «Nuz.uz».
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ёшлар иттифоқи фаоллари пойтахтнинг катта майдонлари, одамлар гавжум жойда ва метрога кираверишда гул ва саккиз рақами кўринишида кўкрак нишонларини совға қилмоқда.
Бундан ташқари, шаҳар кўчаларида ўрнатилган катта экранларда ўзбек эстрадаси, кино ва спорти вакиллари иштирокидаги байрам табриги намойиш этилмоқда.
Ҳоким ўринбосари Элбек Шукуровнинг сўзларига кўра, бу йилги «гуллар совғаси» бюджети тахминан 150 миллион сўмни ташкил этган.
Изоҳ (0)