Франция Миллий Бирлик партияси етакчиси, Миллий Ассамблеяси депутати Марин Ле Пен Россияга қарши санкциялар Европа иқтисодиёти учун фожиали оқибатлар келтириб чиқарганини ва энди Буюк Британияга тегишли хатони такрорлаши мумкинлигини эслатди, дея хабар беради «РИА Новости».
«Европа ЕИ манфаатларини ҳимоя қилмайди, сабаби мазкур вазиятда британияликларни эмас Европа Иттифоқини ёмон оқибатлар кутаётган бўлиши мумкин. Россияга қарши санкцияларни эсланг. Биз россияликлари жазоламоқчи эдик, ваҳоланки, ЕИнинг бир қатор иқтисодий секторларида аянчли оқибатлар юзага келди», — деди парламент.
У илгари ҳам Европа Иттифоқи Brexit’ни «имкон қадар оғриқли қилиш» ўзига зарар етказиши мумкинлигини таъкидлаган.
Буюк Британия Европа Иттифоқини 29 мартда тарк этиши керак, аммо ҳозирга қадар «ажралиш» тўғрисидаги шартнома ратификация қилинмаган ва инглиз парламент аъзоларининг етарлича қўллаб-қувватлашига эришмаган.
Европа Иттифоқи ушбу шартнома лойиҳасини қайта кўриб чиқишни рад этади. Бу ҳолда, Brexit санасини кечиктирилиш эҳтимоли мавжуд.
Изоҳ (0)